22.02.2020 00:41
2258
Теглар
«Ливерпуль» сардори уч ҳафтага сафдан чиқди

«Ливерпуль» яримҳимоячиси Жордан Ҳендерсон жароҳат сабабли қарийб уч ҳафта давомида сафдан чиқди, дея хабар бермоқда Liverpool Echo.

29 ёшли хавбек Чемпионлар лигаси 1/8 финали доирасидаги «Атлетико»га (0:1) қарши ўйинда сонининг орқа қисмидан жароҳат олган.

«Жароҳат янада баттароқ кўриниш олиши мумкин эди. Айтайлик, Ҳендерсонинг жароҳати Ҳарри Кейнники сингари қўрқинчли эмас. Менимча, Жордан тахминан уч ҳафта давомида бизга ёрдам бера олмайди. Албатта, унинг сафдан чиқиши яхши бўлмади, аммо жиддий жароҳатдан қутилиб қолиши омадимиздир», - дейди клуб бош мураббийи Юрген Клопп.

Маълумот учун, «Ливерпуль» ва «Атлетико» ўртасидаги жавоб баҳси 11 март куни ўтказилади. Ҳендерсон ушбу баҳсгача сафга қайтиши кутилмоқда.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар