21.02.2020 21:45
1540
Европа Лигасида ҳафта ўйинчиси ва рамзий терма жамоа аниқланди

Европа Лигасининг 1/16 финал биринчи ўйинлари якунлари бўйича ҳафтанинг энг яхши футболчиси ва рамзий терма жамоаси аниқланди. Бу ҳақда УЕФАнинг «твиттер»даги расмий саҳифаси маълум қилди.

Энг яхши ўйинчи деб «Эспаньол»га қарши баҳсда (4:0) хет-трик қайд этган «Вулверҳэмптон» ҳужумчиси Диогу Жота эътироф этилди.

Ҳафта рамзий терма жамоасидан эса қуйидаги футболчилар ўрин олишди:

Дарвозабон: Пау Лопес («Рома»);

Ҳимоячилар: Оливейра («Хетафе»), Годин («Интер»), Коатес («Спортинг»), Туре («Айнтрахт»);

Яримҳимоячилар: Камада («Айнтрахт»), Невеш («Вулверҳэмптон»), Ҳаджи («Рейнжерс»);

Ҳужумчилар: Костич («Айнтрахт»), Вьетто («Спортинг»), Жота («Вулверҳэмптон»).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар