21.02.2020 17:37
2547
ЕЧЛда ҳафта қаҳрамони эълон қилинди

Дортмунднинг «Боруссия» клуби ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд УЕФА Чемпионлар лигасининг ушбу ҳафтадаги энг яхши футболчиси деб топилди, дея хабар бермоқда ташкилот расмий сайти.

Норвегиялик ҳужумчи ЕЧЛ 1/8 финали биринчи учрашуви доирасида Франциянинг «ПСЖ» клубига қарши баҳсда дублга эришиб, жамоасига ғалаба келтирганди (2:1).

Шунингдек, ҳафта қаҳрамони бўлиш учун «Ливерпуль» билан ўйинда жамоасининг ғалабасига катта ҳисса қўшган «Атлетико» ҳимоячиси Ренан Лоди, «Валенсия»га қарши баҳсда (4:1) дублга эришган «Аталанта» ҳимоячиси Ханс Хатебур ва «Лейпциг» (0:1) билан баҳсда тўртта сейв амалга оширган «Тоттенҳэм» голкипери Уго Льорис ўрин олганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар