12.03.2020 03:36
4368
Теглар
ЕЧЛ. «Атлетико» «Энфилд»да амалдаги чемпионни турнирдан чиқариб юборди

Чемпионлар Лигаси 1/8 финали жавоб баҳсида турнирнинг амалдаги ғолиби «Ливерпуль» ўз уйида «Атлетико»ни қабул қилиб, асосий вақтда минимал ҳисобда устун келди. Лекин драматик тарзда ўтган қўшимча бўлимларда Маркос Льорентенинг дубли ва Альваро Моратанинг голи эвазига Мадрид клуби 1/4 финал йўлланмасини қўлга киритди.

ЕЧЛ, 1/8 финал, жавоб ўйини

Ливерпуль – Атлетико 2:3
11 март, «Энфилд»
Голлар: Вейналдум (43), Фирмино (94) – Льоренте (97, 105+1), Мората (120+1).
Ливерпуль: Адриан, ван Дейк, Робертсон, Гомес, Александер-Арнолд, Вейналдум (Ориги, 106), Ҳендерсон (Фабиньо, 106), Окслейд-Чемберлен (Милнер, 82), Мане, Фирмино (Минамино, 113), Салоҳ. 
Атлетико: Облак, Фелипе, Триппьер (Врсалько, 91), Савич, Лоди, Сауль, Томас, Корреа (Хименес, 106), Коке, Жоау Фелиш (Мората, 103), Диего Коста (Льоренте, 56).
Огоҳлантиришлар: Мората (119), Александер-Арнольд (119), Томас (120).
Биринчи ўйин – 0:1.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар