21.02.2020 16:56
8536
«Челси» футболчиси фуқаролигини ўзгартирди

«Челси» яримҳимоячиси Виллиан фуқаролигини алмаштиргани ҳақида гапириб берди.

«Мен яқинда Британия фуқаролигини олиш учун тест топширдим. Унда мамлакат тарихига оид саволлар бор эди. Очиғи, бу жуда қийин жараён эди. Саволларнинг мураккаблигидан хатто уларга британиялик дўстларим ҳам жавоб беришга қийналишди. Мен учинчи уринишдагина Британия фуқаролигини олдим. 

Мен «Челсида» олти йилдан бери ўйнаяпман ва бу ерда бахтлиман. Оилам Лондондан кетмоқчи эмас. Лондон — бизнинг иккинчи уйимиздир.  Фарзандларимнинг айнан шу ерда вояга етишларини хоҳлайман»,— деб Виллианнинг сўзларини келтирмоқда Daily Mail.

Асли бразилиялик бўлган Виллиан «Челси»га 2013 йилда «Анжи»дан ўтганди. Унинг «кўклар» билан тузган шартномаси ёзда ўз ниҳоясига етади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар