21.02.2020 18:56
6095
Афсоналар кубоги. Морьентеснинг дубли Испанияга Португалия устидан ғалаба келтирди

Фахрий футболчилардан иборат Афсоналар кубоги-2020 доирасидаги дастлабки учрашувда Испания миллий жамоаси Португалия устидан 5:3 ҳисобида ғалабага эришди.

Шу куни испанлар таркибида Фернандо Морьентес дублга эришган бўлса, Гаиска Мендьета, Сантьяго Эскерро, Фернандо Санс биттадан голга муаллифлик қилишди. Португалиянинг учта голи эса Симау Саброза, Элдер Поштига ва Висенте Родригес номига автогол сифатида ёзилди. 

Ўйинда жамоалар қуйидаги таркибда майдонга тушишди:
Испания
: Педро Контрерас, Сантьяго Эскерро, Висенте Родригес, Альберт Риера, Фернандо Санс, Иван Кампо, Жоан, Капдевила, Давид Альбельда, Маркос Сенна, Гаиска Мендьета, Фернандо Морьентес.
Португалия: Нену, Луиш Боа Морте, Нуну Гомеш, Нуну Ассиш, Педру Мендеш, Симау Саброза, Паулу Мадейра, Паулу Феррейра, Фернанду Мейра, Рикарду Роша, Паулу Сантуш, Элдер Поштига.

Маълумот учун, Россия пойтахти Москва шаҳрида ўтаётган ушбу мусобақада Франция, Португалия, Германия, Испания, Нидерландия, Россия, Туркия ва юлдузлар терма жамоаси иштирок этмоқда.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар