01.01.1970 06:00
5310
Теглар
Футзал. Ўзбекистон Ироқни мағлуб этиб, кейинги босқичга чиқиш учун катта қадам ташлади

Футзал бўйича Осиё кубоги 2-тури доирасида Ўзбекистон миллий жамоаси Ироқни мағлуб этди.

Бангкокдаги баҳсда Усмонов, Одилов, Тўлқинов ва Жўраев томонидан киритилган голлар Хосе Венансио Лопес шогирдларига муҳим ғалабани келтирди – 4:1.

Шу тариқа, Ўзбекистон гуруҳда 6 очко билан кейинги босқичга йўлланма олиш учун яхши имконият ҳосил қилди. Гуруҳдаги иккинчи ўйинда Саудия Арабистони Австралиядан устун келди – 4:2. Ироқ ва Саудия 3 очкодан кейинги икки поғонани банд этиб турибди. Австралия кетма-кет икки мағлубиятдан кейин гуруҳдан чиқиш имкониятини йўқотди.

Футзал. Осиё кубоги-2024. 2-тур

Ироқ – Ўзбекистон – 1:4

Голлар: Ҳайдар Мажид 38 – Акбар Усмонов 12, Машраб Одилов 17, Элбек Тўлқинов 26, Суннатилла Жўраев 28.

Ироқ: 12.Зоҳир Маҳди, 7.Салим Файсал, 11.Мажид Ҳайдар, 13.Тариқ Зиёд, 14.Волид Ҳолид.

Ўзбекистон: 12.Аббос Элмуродов, 4.Ихтиёр Ропиев, 6.Илҳомжон Ҳамроев, 8.Ҳусниддин Нишонов, 9.Элбек Тўлқинов.

Захира: 1.Суннат Анваров, 2.Фазлиддин Ботиров, 3.Машраб Одилов, 5.Суннатулла Жўраев, 7.Дилшод Раҳматов, 10.Акбар Усмонов, 11.Аброр Аҳмаджонов, 13.Меҳрож Худойбердиев, 14.Самариддин Беркинов.

Австралия – Саудия Арабистони – 2:4.

Гуруҳдаги вазият:

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар