01.01.1970 06:00
2309
Теглар
Бундеслига. «Байер» «Боруссия» билан ўйинда мағлубиятдан қутулиб қолди

Бундеслига 13-турининг марказий ўйини «Байер» ва «Боруссия» ўртасида кечди.

Леверкузендаги баҳснинг 5-дақиқасида меҳмонлардан Юлиан Рюэрсон ҳисобни очган бўлса, 79-дақиқага келиб Виктор Бонифасе мезбонларни мағлубиятдан қутқариб қолди – 1:1.

Шу тариқа, Хаби Алонсо шогирдлари 35 очко билан пешқадамликни давом эттирмоқда, «Боруссия» 25 очко билан 5-ўринда бормоқда.

Бундеслига. 13-тур

Байер – Боруссия Д 1:1

Голлар: 0:1 – 5 Рюэрсон, 1:1 – 79 Бонифасе.

Байер – Градецки, Фримпонг, Та, Тапсоба, Коссуну, Гримальдо, Джака, Хофманн (Адли, 64), Паласиос (Шик, 79), Виртц, Бонифасе.

Боруссия Д – Кобель, Ҳуммельс, Шлоттербек (Пападопулос, 64), Рюэрсон, Ройс (Менье, 84), Забитцер, Жан, Брандт, Вольф, Байно-Гиттенс (Адейеми, 64), Фюллькруг.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар