01.01.1970 06:00
2385
Теглар
«Барселона» «Валенсия» таянч яримҳимоячисига қизиқмоқда

«Барселона» «Валенсия» яримҳимоячиси Пепелуга қизиқиш билдирмоқда.

Маrca хабарига кўра, Хави декабр ойи ўрталарида жамоалар Ла Лигада ўзаро тўқнашган ўйиндан сўнг 25 ёшли футболчи билан алоҳида гаплашган. Мураббий уни ажойиб мавсум билан табриклаган. 

Таъкидланишича, Пепелу мавсум давомида «Барселона» мураббийлар штаби эътиборини тортди ва клуб унинг ўйин сифатини ижобий баҳолайди. Футболчи каталонияликлар кучайтирмоқчи бўлган позиция — таянч яримҳимоясида ўйнайди. 

Бу мавсумда испаниялик футболчи Ла Лигада 32 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва яна 1 та голга ассистентлик қилди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар