20.09.2024 21:14
1202
Теглар
Суперлига. «Андижон» Жиззахда «Сўғдиёна» билан дуранг қайд этиб, 2-даврадаги дастлабки очкосини қўлга киритди

Суперлига 19-тури доирасидаги навбатдаги учрашув якунланди.

Жиззахдаги ўйинда «Сўғдиёна» «Андижон»ни қабул қилиб, ғалабани қўлдан чиқарди. Мавлонқулов 1-таймда ҳисобни очган бўлса, Турдимуродов иккинчи бўлимда жавоб голини киритди – 1:1.

Шу тариқа, «Сўғдиёна» 32 очко билан 3-ўринда қолди, Андижон клуби эса 20 очкога эга.

Суперлига. 19-тур

«Сўғдиёна» – «Андижон» - 1:1

Бош ҳакам: Аҳрол Рисқуллаев

Голлар: Самандар Мавлонқулов 24 – Рустам Турдимуродов 55.

«Сўғдиёна»: 27.Милан Митрович, 3.Исломжон Қобилов, 4.Отабек Аҳадов, 6.Алишер Салимов, 8.Владимир Йовович, 9.Самандар Мавлонқулов, 14.Люпче Дориев, 23.Суҳроб Иззатов, 28.Станислав Андреев (99.Умидбек Султонов, 73), 32.Нодиржон Сойибов, 33.Олег Зотеев.

«Андижон»: 1.Элдор Адҳамов, 5.Абдулвоҳид Ғуломов, 8.Фарҳодбек Бекмуратов, 10.Илҳомжон Абдиғаниев (99.Шаҳром Самиев, 80), 13.Сардорбек Азимов, 15.Владимир Бубанья, 17.Фарҳоджон Соҳибжонов (71.Бектемир Абдуманнонов, 90+5), 21.Ильдар Маматказин, 26.Муҳаммадкарим Тоиров, 77.Рустам Турдимуродов (9.Леван Арвеладзе, 90+5).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар