16.09.2024 20:10
1385
Теглар
Максим Шацких ОЧЛ 1-тури олдидан: «Ал Васл» – яхши таркибга эга кучли рақиб, жамоамни бу ўйинга руҳлантириш шарт эмас»

ОЧЛ 1-тури доирасидаги «Пахтакор» ва БААнинг «Ал-Васл» клублари ўртасидаги баҳсдан аввал мезбонлар бош мураббийи Максим Шацких ва Абдулла Абдуллаев ўз фикрларини билдирди.

«Элит Чемпионлар Лигасини яхши кайфият ва иштиёқ билан бошлаймиз. Рақибни ўргандик, улар чемпионатда икки ўйин ўтказди. Яхши ўйнайдиган, тажрибали футболчиларга, яхши таркибга эга кучли рақиб. Баҳс қизиқарли кечади деб ўйлайман. Йигитларни беллашувга яхши тайёрлашга интилдик.

Бундай рақиб ва жамоага қарши йигитларни руҳлантириш шарт эмас, улар тайёр бўлишади. Биринчи навбатда ўйиндаги интизом билан рақибни енгиш мумкин. Бутун беллашув мобайнида ўйинга тузилган режаларни бажаришга интилишимиз керак. Учрашувда имкониятлар тенг. Рақибнинг узоқ вақтдан бери Чемпионлар Лигасида қатнашмагани катта муаммо эмас. Биз хоҳиш ва иштиёқ билан ушбу жамоага қарши ҳаракат қилишимиз даркор», - дейди Максим Шацких.

«Рақиб ҳам биз каби ҳужумкор футбол кўрсатишни ёқтирадиган жамоа. Баҳс жуда қизиқ бўлишини кутяпман. «Ал Васл» ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам жуда яхши ўйнайди. Юқори савияли ижрочиларга эга. Биз уйда ўйнаяпмиз ва ижобий натижа учун боримизни берамиз», - дейди Абдулла Абдуллаев.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар