09.09.2024 19:35
1972
Теглар
«Истиқлол» стадиони 5 октябрга қадар футбол учрашувларини қабул қилмайди

Ўзбекистон кубоги-2024 финалига мезбонлик қилувчи «Истиқлол» стадиони чими талаб даражасида эмаслиги сабабли бир ой муддатга ёпилди.

«Ҳар йили бўлгани каби ёз чилласидан кейинги 1 ой давомида мамлакатимиздаги футбол майдонлари майсаси қайтадан тикланиш жараёнини бошдан кечиради. Боиси ҳаво 45 даражадан юқори бўлган ёзнинг ҳар бир куни майса ҳолатини кескин ёмонлаштиради», - дейилади ПФЛ хабарида.

7 сентябр куни ПФЛ мутахассислари Фарғонада бўлди ҳамда Ўзбекистон кубогининг финал учрашуви олдидан дастлабки тайёргарлик ишларини бошлади. Сафар давомида Лига қатор масалаларни ўз режасига киритди. 

Айни вақтда «Истиқлол» стадиони майсасининг ҳолати яхши эмас. Йил давомида майса талаб қилинган озуқани етарли даражада олмаган, чилла давомида майса ва унинг остки ҳолатида ўзгаришлар юз берган. Лига вакилларидан аввал стадионга 400 килограмм уруғ етиб келган бўлиб, айни вақтда қўшимча майсалар майдон сатҳи юзасига чиқишни бошлаган. Ой давомида майдон мутахассислар назорати остида бўлади. У октябр ойига қадар футбол учрашувини нормал ҳолатда ўтказишга тайёр бўлиши кўзда тутилган.

Финалга қадар «Қўқон-1912» клуби мазкур аренада 2 та, «Нефтчи» эса 1 та учрашув ўтказиши лозим эди. Сафар олдидан Лига «Қўқон-1912» клуби иштирокидаги учрашувлар санасига ўзгартириш киритди ва уларни октябрь ойидаги ФИФА кунларида ўтказишга қарор қилди. Шунингдек, «Нефтчи»нинг «Қизилқум» билан Суперлига доирасидаги ўйинини бошқа стадионга ўзгартириш масаласида клуб раҳбарияти билан келишувга эришилган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар