Суд УЕФАнинг «Милан»ни еврокубоклардан четлатиш қарорини бекор қилди
July 20, 2018, 5:02 p.m. 2744

Спорт арбитраж суди «Милан»нинг икки мавсумга еврокубоклардан четлатилгани масаласи бўйича мажлис ўтказди.

Журналист Жанлука Ди Марционинг ўз сайтида хабар беришича, суд россонерининг апелляция аризасини қондиришга қарор қилган. Шу тариқа, «Милан» Европа лигасида иштирок этиш ҳуқуқини қайтариб олиш имкониятига эга бўлди.

Эслатиб ўтамиз, июнь ойи охирида УЕФА инстанциясининг арбитраж палатаси «Милан»ни лицензиялаш ва молиявий фэйр-плей қоидаларини бузганликда айбдор деб топиб, еврокубоклардан четлатганди.

Ўтган мавсум якунларига кўра «Милан» А Серияда 6-ўринни эгаллаган.