Зидан ўрнини эгаллаши мумкин бўлган асосий номзод маълум
Feb. 8, 2018, 6:20 p.m. 9006

Германия терма жамоаси устози Йоахим Лёв иш услуби «Реал» президенти Флорентино Пересга ҳар томонлама маъқул келяпти.

Агар қироллик клуби устози Зинедин Зидан истеъфога чиқарилса, немис мутахассиси унинг ўрнин эгаллаши мумкин.

Mundo Deportivo хабарига кўра, «Реал» Чемпионлар Лигасида муваффақият қозонмаса, Зидан истеъфога чиқарилади. Перес эса унинг ўрнига Лёвни таклиф қилади.

Агар бундестим устози «Реал»да ишлашни истамаса, бош мураббийликка Массимилиано Аллегри (Ювентус), Маурисио Почеттино (Тоттенҳэм), Юрген Клопп (Ливерпуль), Маурицио Сарри (Наполи) ёки «Реал»нинг ёшлар жамоасидан Гути таклиф қилиниши мумкин.