«Милан» 2 мавсумга еврокубоклардан четлатилди
June 27, 2018, 8:48 p.m. 3509

УЕФА Италиянинг «Милан» клубига нисбатан жазо қўллаганини эълон қилди.

Клуб молиявий фэйр-плей қоидаларини қўпол тарзда бузган деб топилди ва 2 йил муддатга еврокубоклардан четлатилди.

Энди клуб бу қарор устидан 10 кун ичида Лозаннадаги арбитраж судига шикоят қилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалги мавсумда «Милан» А Серияда 6-ўринни қўлга киритиб, Европа Лигаси гуруҳ босқичига йўл олган эди. Энди унинг ўрнини «Фиорентина» клуби эгаллайди.