29.07.2024 16:36
2606
Элдорбек Суюнов – «Навбаҳор» футболчисига айланди

«Навбаҳор» клуби Суперлига янги мавсуми олдидан навбатдаги трансферини эълон қилди.

«Тажрибали дарвозабон Элдорбек Суюнов «Навбаҳор» билан шартнома имзолади.  
Биз Элдорбек Суюновга «Навбаҳор»даги фаолиятида омад ёр бўлиб, «лочинлар»нинг ғалабаларига муносиб ҳиссасини қўшишига тилакдошмиз», - дейилади клуб хабарда.

Аввалроқ, жамоа Ўткир Юсупов билан хайрлашган бўлса, унинг ўрнига Санжар Қувватовни таклиф этганди.

Маълумот учун, Суюнов биринчи даврада ҳеч бир клубда фаолият юритмаганди. У ўтган мавсумда «Пахтакор» билан хайрлашганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар