ФИФА президенти Ўзбекистон – Испания ўйинини стадиондан кузатди
ФИФА президенти Жанни Инфантино Олимпиада 1-тури доирасидаги Ўзбекистон – Испания (1:2) учрашувини «Парк де Пренс» стадионидан кузатиб борди.
Жанни Инфантино ўзининг расмий саҳифасида бугунги учрашув ҳақида қуйидагича пост қолдирди:
«Ўзбекистон ва Испания ўртасидаги Олимпиада очилиш ўйинларидан бирида бўлганимдан жуда хурсандман.
Футбол Парижда барча одамларни бирлаштираётганини кўриш жуда ажойиб. 2024 йилги Олимпия ўйинларидаги ажойиб спорт ҳафтасини интиқлик билан кутяпман!», - дея ёзади ФИФА раҳбари.
Шу куни ФИФА президенти Ўзбекистон Республикаси спорт вазири Адҳам Икромов ва ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов билан ҳам учрашган.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар