09.07.2024 19:22
7714
Теглар
Суперлига 2-давра август ойи ўйинлари тақвими эълон қилинди

ПФЛ расмий сайти Суперлига 2-давра август ойи тақвимини эълон қилди.

«Клуб августнинг айнан қайси санасида майдонга тушишини аниқлаштириш учун Ўзбекистон кубогининг чоракфинал босқичига қуръа ташланиши керак эди. Куз ойи тақвими эса Элит Чемпионлар лигаси ва Чемпионлар лигаси ИИ мусобақалари билан боғлиқ. 15-16 августда уларнинг гуруҳ босқичига қуръа ташланади», - дейилади ПФЛ хабарида.

Август ойида қандай режа ва ўзгаришлар бор? 

Лига биринчи галда U23 Ўзбекистон термасининг Париж Олимпиадасидаги иштирокидан келиб чиқди. Масалага оптимистик руҳда ёндашиб, термамизнинг ½ финалга қадар етиб бориши мумкинлиги инобатга олдик.

Лига “Сурхон” арена майдони ва унда алоҳида ВАР хонасининг ишга тушиши масаласи катта эҳтимол билан август ойига қадар тайёр бўлмаслиги масаласини кун тартибига киритди. 

“Локомотив” ва “Пахтакор” стадионларини таъмирлаш зарурияти бор эканлиги ҳисобга олинди. Бунда Самарқанд шаҳридаги “Динамо” стадионини фойдаланишга қайта топшириш масаласи муҳим аҳамият касб этади. 

Аксар ҳолатларда бир стадиондан икки клуб фойдаланаётганини инобатга олиб, ўйинлар орасидаги танаффус ва майса парвариши масаласини ҳам эътибордан четда қолдириб бўлмайди. 

Шу ва бошқа қатор сабаблар инобатга олиниб, август ойи учун режа ишлаб чиқилди. Лига бунда ҳар бир деталга эътибор қаратишга интилди. Иш режа суратда акс этган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар