03.07.2024 18:15
8433
Теглар
Ўзбекистон U23 жамоасининг Париж Олимпиадаси учун кенгайтирилган таркиби эълон қилинди. Шомуродов, Ўрунов, Алиқулов рўйхатда

Ўзбекистон олимпия жамоаси бош мураббийи Темур Кападзе Париж-2024 Олимпиадасига борадиган футболчилар рўйхатини эълон қилди.

Бош мураббий томонидан ЎФА матбуот хизматига тақдим этилган умумий рўйхатдан 23 нафар футболчи жой олган. Турнир регламентига мувофиқ, 3 нафар 23 ёшдан юқори футболчилар — Элдор Шомуродов, Остон Ўрунов ва Ҳусниддин Алиқулов жамоага жалб этилди. Осиё кубоги U23да иштирок этган ўйинчилардан ҳимоячи Маҳмуд Маҳамаджонов, яримҳимоячи Ҳожимат Эркинов, ҳужумчилар Отабек Жўрақўзиев ҳамда Улуғбек Ҳошимов таркибдан ўрин олмади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Париж Олимпиадасидаги иштирокини 24 июл куни «Парк де Пренс» стадионида Испанияга қарши ўйин билан бошлайди. Гуруҳдан Миср ва Доминикан Республикаси ҳам жой олган.

Аввалроқ, Жалолиддин Машарипов ҳам агар таклиф олса, Париж-2024 Олимпиадасига боришга тайёрлиги ҳақида маълум қилганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар