03.07.2024 18:01
3635
Теглар
Хоселу Германия – Испания учрашуви ҳақида: «Жума куни Крооснинг сўнгги ўйини бўлади»

Хоселу Евро-2024 чоракфинали доирасидаги Испания – Германия учрашуви ҳақида фикрини билдирди.

«Яримфиналга чиқиш учун ғалаба жуда ҳам зарур. Тонига қарши ўйин? Энг аввало биз ўзимизга ишонишимиз керак, рақиб жамоанинг ўйинчилари ҳақида ўйлаётганимиз йўқ. 

Ўйлайманки, жума куни Тони Крооснинг сўнгги ўйини бўлади», - дейди Испания миллий жамоаси ҳужумчиси.

Эслатиб ўтамиз, Тони Кроос ушбу турнирдан кейин футболчилик фаолиятини якунлашини эълон қилган бўлса, Хоселу фаолиятини Қатарнинг «Ал-Ғарафа» клубида давом эттиради.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар