03.07.2024 13:14
2510
Теглар
Винисиус Уругвайга қарши чоракфинални ўтказиб юборади

Винисиус дисквалификация туфайли Америка Кубоги чоракфиналидаги Уругвайга қарши ўйинни ўтказиб юборади.

Бразилия миллий жамоаси вингери гуруҳ босқичининг 3-турида Колумбияга қарши ўйинда (1:1) сариқ карточка олди. Аввалроқ футболчи Парагвай билан 2-тур баҳсида (4:1) ҳам огоҳлантирилганди.

«Реал» ҳужумчиси 2 та гол билан турнирнинг тўпурарлар пойгасида иккинчи ўринни бўлишиб турибди.

Бразилия — Уругвай ўйини 7 июл куни бўлиб ўтади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар