03.07.2024 11:18
1387
Кичик Тюрам «Ювентус»га ўтмоқда

Кефрен Тюрам «Ницца»дан «Ювентус»га ўтади.

Клублар 23 ёшли яримҳимоячининг трансфери бўйича оғзаки келишиб олишди, дея хабар беради Фабрицио Романо. Трансфер қиймати 20 млн еврони ташкил қилади ва у бонуслар ҳисобига 25 млнгача етиши мумкин. 

Франциялик футболчи 2029 йилгача шартнома имзолайди. 

Ўтган мавсумда Тюрам Лига 1да 27 та ўйин ўтказиб, 1 та гол урган ва яна 1 та голли узатмани амалга оширган. 

Кефрен Франция миллий жамоаси собиқ ҳимоячиси Лилиан Тюрамнинг ўғли саналади. Ота ҳам ўз вақтида Турин клубида ўйнаган. Кефреннинг акаси Маркус Тюрам эса «Юве»нинг ашаддий рақиби «Интер»да ҳаракат қилади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар