03.07.2024 11:16
1409
Теглар
«Лион» Мангаляни сотиб олди

«Лион» Орел Мангаляни «Ноттингҳэм Форест»дан сотиб олди.

Белгиялик 26 ёшли яримҳимоячи ўтган мавсумнинг иккинчи қисмида Лига 1 клубида ижара асосида ўйнаганди.

«Лион» Мангаляни 23,4 млн еврога сотиб олганини эълон қилди. «Ноттингҳэм» футболчининг кейинги трансферидан 10 фоиз улуш олади. 

Яримҳимоячи «Лион» билан 2028 йилнинг ёзигача мўлжалланган шартнома тузди. 

Орел «Лион» сафида Франция чемпионатида 8 ўйинда қатнашиб, 2 та гол урган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар