27.06.2024 19:28
3132
Теглар
Собирхўжаевдан Бозоровгача – Суперлига-2024нинг трансфер баҳоси пасайган ўйинчилари рейтинги тузилди

Бугун, 27 июн куни Transfermarkt портали Суперлига жорий мавсумининг нархи энг кўп пасайган ўйинчилар рўйхатини эълон қилди.

Унга кўра, «Пахтакор» яримҳимоячиси Сардор Собирхўжаевнинг трансфер баҳоси энг кўп 200 минг еврога пасайиб, футболчининг трансфер баҳоси 700 минг еврони ташкил этмоқда. Шунингдек, жароҳат сабабли узоқ вақт ўйин амалиётисиз қолган «Сурхон» ҳужумчиси Силванус Нимелининг ҳам баҳоси 200 минг еврога пасайиб, 600 минг еврони ташкил этмоқда.

«Нефтчи»нинг бир йўла тўрт ўйинчиси – Норхонов, Туропов, Жумабоев ва Романнинг трансфер баҳоси 150 минг ва 125 минг евродан пасайган.

Узоқ вақт жароҳатидан тикланган Ҳожиакбар Алижонов (Пахтакор), Бобур Абдухолиқов (Насаф), Ойбек Бозоров (Насаф) ва Иброҳим Йўлдошев (Навбаҳор) сингари ўйинчиларнинг ҳам трансфер баҳоси 100 минг евро «ташлаган».

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар