23.06.2024 17:43
1310
Теглар
Самарқандга катта футбол қайтди. «Динамо» - «Андижон» учрашувидан фотожамланма

Суперлига 12-тури доирасидаги «Динамо» - «Андижон» (1:1) ўйини билан Самарқандга катта футбол қайтди.

13 800 минг томошабин сиғимли «Динамо» стадиони мухлислар билан тўлган баҳсда Андижондан ҳам юздан ортиқ томошабинлар ташриф буюрди. Ўйин олди ва учрашув давомида ҳар икки жамоа мухлислари ўртасида рақобат ҳам кузатилди – гоҳида ўйингоҳ кўк рангга бурканган бўлса, меҳмонлар ҳам ўз секторларини қизил тутун ва рангга буркашди.

Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов ва Самарқанднинг бир қатор таниқли тадбиркорлари таклиф этилган учрашувнинг 1-бўлимида Анваржон Ҳожимирзаев ажойиб зарбаси билан ҳисобни очган бўлса, иккинчи бўлимда Бектемир Абдуманнонов якунда жамоасига дуранг келтирган гол муаллифига айланди. 

Самарқандга 1,5 йиллик танаффусдан кейин қайтган Суперлига баҳсидан Tribuna.uz фотомухбири фотожамланма тайёрлади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар