23.06.2024 11:16
5387
Теглар
Суперлига. Энг кўп мухлис Самарқандда, Тошкентдаги 3та ўйиндаги жами мухлислар сони 2 мингга ҳам етмади

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Суперлига 12-тури якунларига кўра, томошабинлар сони бўйича ҳисоботни эълон қилди.

Унга кўра, ушбу турда шанба куни Самарқандда «Динамо» ва «Андижон» ўртасидаги очилиш ўйинида (1:1) кўҳна шаҳар футболни соғиниб қолгани кўринди. «Динамо» стадиони томошабинлар билан тўлган учрашувда 10 102 нафар мухлис стадионга киргани қайд этилган. Бу ушбу турдаги энг яхши кўрсаткич саналади. Шу куни Андижондан ҳам Самарқандга юздан ортиқ мухлис келганди.

Турнинг марказий ўйини сифатида қайд этилган «Насаф» - «Нефтчи» (1:0) баҳсини кузатиш учун Қаршида 7466 томошабин келган бўлса, «Навбаҳор» - «Қизилқум» (0:0) ўйинида 5186 мухлис келган. Қайд этиш жоиз, Наманганда томошабинлар ташрифида сезиларли пасайиш кузатилмоқда.

Ушбу турда Тошкентда ўтган «Локомотив» - «Сўғдиёна» (1:2, 837 томошабин), «Сурхон» - «Металлург» (2:1, 428 томошабин) ва «Бунёдкор» - «Олимпик» (1:1 томошабин, 707 томошабин) баҳсдаги умумий томошабинлар сони 2 мингга етмаган.

Суперлига. 12-тур. Томошабинлар ташрифи:

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар