20.06.2024 22:14
3205
Теглар
Четлатиш, пеналти ва автогол кузатилган баҳсда «Насаф» «Нефтчи»ни мағлуб этиб, Суперлига пешқадамлигига қайтди

Суперлига 11-тури доирасидаги марказий баҳсда «Насаф» «Нефтчи»га қарши майдонга тушди.

Учрашувнинг 14-дақиқасидаёқ фарғоналиклар ҳимоячиси Зоир Жўрабоев майдондан четлатилган бўлса, 41-дақиқада ҳакам қаршиликлар фойдасига пеналти белгилади. Шароф Муҳитдинов эса собиқ жамоаси дарвозасини ишғол эта олмади.

45+1-дақиқага келиб Муҳсин Убайдуллаевнинг автогол Қарши жамоасига муҳим ғалабани келтирди ва «Насаф» 22 очко билан Суперлигада 1-ўринга қайтди. «Нефтчи» эса 18 очко билан 4-ўринда қолди.

Суперлига. 11-тур

«Насаф» - «Нефтчи» - 1:0

Ҳакам: Акобирхўжа Шукуруллаев

ВАР: Аскер Нажафалиев

Гол: Муҳсин Убайдуллаев, 45+1 автогол.

«Насаф»: 35. Абдувоҳид Неъматов, 5. Ғолиб Ғайбуллаев, 6. Мурод Раҳматов (8. Зафармурод Абдураҳматов, 90), 7. Акмал Мозговой, 10. Бобур Абдихолиқов, 14. Шароф Муҳитдинов (9. Жавоҳир Сиддиқов, 46), 22. Игор Голбан, 27. Ислом Кенжабоев (21. Дониёр Нарзуллаев, 90), 28. Шуҳрат Муҳаммадиев (88. Марко Станоевич, 64), 34. Шерзод Насруллаев, 70. Жамбули Жигаури (30.Темур Чогадзе, 34).

«Нефтчи»: 1.Ботирали Эргашев, 21.Муҳсин Убайдуллаев (20.Анвар Ғофуров, 46),  4.Боян Цигер, 2.Зоир Жўрабоев,  70.Аббос Ғуломов, 8.Кетелин Карп (23.Диёр Туропов, 55), 11.Жавоҳир Қаҳрамонов (24.Ғуломҳайдар Ғуломов, 55), 17.Санжар Қодирқулов (7. Жасур Жалолиддинов, 55), 14.Хуршид Мухторов, 77.Билолхон Тошмирзаев (55.Манучеҳр Сафаров, 75), 9.Ҳусайн Норчаев

Четлатиш: Зоир Жўрабоев, 14.

Турнир жадвали:

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар