19.06.2024 21:35
2261
Теглар
Про лига. «Бухоро» «Орол»ни йирик ҳисобда мағлуб этиб 1-ўринга қайтди, «Машъал»да дуранг, «Қўқон-1912» 5-ўринга тушди

Про лига 13-тури доирасидаги учрашувлар якунланди.

Турнир пешқадамлари «Бухоро» ва «Орол» ўртасидаги баҳсда Улуғбек Бақоев мураббийлигидаги бухороликлар Нукус жамоасини йирик ҳисобда мағлуб этишди.

Яна бир пешқадамлардан бири «Машъал» Урганчда очко йўқотган бўлса, «Қўқон-1912» кетма-кет 4-ўйинда ҳам очко йўқотди. Муҳсин Низомитдинов шогирдлари бу сафар аутсайдер «Дўстлик-Тошкент» жамоасини мағлуб эта олишмади.

Про лига. 13-тур

Бухоро – Орол – 3:0

Голлар: Фране Икич, 58 (1:0), Доминик Бегич, 69 (2:0), Марко Колакович, 79 (3:0)

Хоразм – Машъал – 0:0

Шўртан – Олимпик Моби-Уз – 3:0

Голлар: Нодирбек Мукаров,15 (1:0), Нодирбек Мукаров, 43 (2:0), Муҳриддин Зоиров, 57 (3:0)

Дўстлик Тошкент – Қўқон-1912 – 1:1

Голлар: Сергий Петров, 46 (0:1), Шерзод Қодиров, 48 пен (1:1)

Турнир жадвали:

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар