19.06.2024 18:44
588
Теглар
ЎФА Тартиб-интизом қўмитаси «Андижон» футболчисининг қизил карточкасини бекор қилди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда сўнгги тур доирасида бўлиб ўтган учрашув интизомий иши кўриб чиқилди.

«Андижон» футбол клуби томонидан 2024 йилнинг 15 июнь куни Суперлиганинг 11-тури доирасидаги «Қизилқум» — «Андижон» учрашувининг 24-дақиқасида «Андижон» клуби футболчиси Илҳомжон Абдиғаниевга кўрсатилган қизил карточкани бекор қилиш сўралган.

Тартиб-интизом қўмитаси Илҳомжон Абдиғаниевга кўрсатилган қизил карточка Интизом кодексининг 5.61-бандига асосан, Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази Эксперт ҳакамлар комиссиясининг хулосасига кўра бекор қилиниши ҳақида қарор қабул қилди.

Аввалроқ, қўмита «Олимпик» футболчиси Абдурауф Бўриевнинг четлатилишини бекор қилган ва у «Динамо»га қарши ўйнаганди. Энди Абдиғаниев ҳам 12-турда «Динамо»га қарши майдонга туша олади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар