18.06.2024 14:19
2905
Теглар
Le Figaro: Мбаппе Евро-2024 гуруҳ босқичи ўйинларини ўтказиб юборади

Килиан Мбаппе Евро-2024 гуруҳ босқичининг қолган қисмини ўтказиб юборади.

Франция миллий жамоаси қитъа чемпионати 1-турида Австрияни 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Иккинчи бўлим охирида Мбаппе алмаштирилди: рақиб ҳимоячиси Кевин Дансо билан тўқнашувдан сўнг унинг бурни синди.

Le Figaro хабарига кўра, 25 ёшли ҳужумчи турнирнинг гуруҳ босқичи якунига қадар ўйнамайди ва Франция плей-оффга чиқса, майдонга қайтиши мумкин.

21 июн куни Франция Нидерландияга қарши, 25 июнда эса Полша билан баҳс олиб боради.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар