13.06.2024 21:57
4195
Теглар
Суперлига. «Олимпик» 90+1-дақиқадаги гол эвазига «Динамо»нинг 9 ўйинлик мағлубиятсиз сериясига якун ясади

Суперлига 6-турининг қолдирилган ўйини доирасида «Динамо» жамоаси «Олимпик»ни қабул қилди.

Жиззахда устоз ва шогирд – Вадим Абрамов ва Темур Кападзе шогирдлари ўртасида кечган баҳс қизиқарли курашларга бой ўтди. Самарқандликлар сафига Қирғизистон миллий жамоасидан ўйин олдидан келиб қўшилган Кожо Жоэл иккинчи бўлимда майдонга тушгач, ҳужумкорлик ошди. Аммо сўнгги дақиқаларга қадар икки жамоа ҳам қатор имкониятларга фойдалана олмади.

90+1-дақиқада меҳмонлар Самарқанд жамоасини қарши ҳужумда жазолашди. Иброҳим Ибрагимов Темур Кападзе шогирдларига ғалаба келтирди.

Шу тариқа, «Динамо» 10 очко билан 10-ўринда бормоқда, «Олимпик» 12 очко билан 9-ўринга чиқди. Самарқанд жамоасининг 9 ўйинлик мағлубиятсиз сериясига якун ясалди.

Суперлига. 6-турнинг қолдирилган ўйини

«Динамо» – «Олимпик» - 0:1

Бош ҳакам: Аскер Нажафалиев

VAR: Фирдавс Норсафаров

Гол: Иброҳим Ибрагимов, 90+1.

«Динамо»: 13.Равшанбек Ягудин, 3.Улуғбек Абдуллаев, 6.Артём Сокал, 7.Франсис Нарх, 9.Хумоюнмирзо Иминов (8.Хислат Ҳалилов, 65), 17.Салим Мустафоев, 20.Журани Франсиско Феррейра, 21.Анваржон Хожимирзаев (30.Абубакир Мўйдинов, 80), 22.Санжар Шоахмедов, 23.Фарруҳ Икромов (14.Баҳодир Насимов, 65), 35.Эммануэль Ягр (10.Жоэль Кожо, 65)

«Олимпик»: 13.Ҳамидилло Абдунабиев, 7.Иброҳим Ибрагимов, 8.Нодир Абдихолиқов (2.Саидазамат Мирсаидов, 78), 9.Aсaдбек Жўрабоев (37.Алишер Одилов, 46), 10.Фарруҳ Мухторов, 15.Муҳсин Бозоров (23.Абдурауф Бўриев, 68), 18.Акбар Абдирасулов (44.Асадбек Раҳимжонов, 68), 19.Аҳмадилло Муқумжонов, 22.Шаҳзод Тоиров, 64.Самандар Қодиров (77.Темур Мамасидиқов, 68), 70.Муҳаммадбобир Мўйдинов.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар