«Барселона» Вальверде бўйича баёнот берди
Oct. 2, 2018, 9:01 p.m. 8349

«Барселона» раҳбарияти бош мураббий Эрнесто Вальвердени қўллаб-қувватлашини маълум қилди. 

Бу ҳақда клуб бош директори Оскар Грау хабар берди.

«Биз Вальвердега тўлиқ ишонч билдирамиз. Ишончимиз комил, олдимизга қўйилган барча вазифалар бажарилади» - деди Грау. 

Эслатиб ўтамиз, «Барселона» Испания чемпионатида 3та ўйиндан бери ғалаба қозона олмаяпти. 

Аввалроқ, бош мураббий Эрнесто Вальверде ўрнини Бельгия терма жамоаси устози Роберто Мартинес эгаллаши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.