«Милан» катта эҳтимол билан Европа лигасидаги мукофот пулларидан маҳрум бўлади
Oct. 25, 2018, 3:48 p.m. 1246

Молиявий фэйр-плей қоидаларини бузганликда айбланаётган «Милан» президенти Паоло Скарони УЕФА томонидан клубга қандай жазо қўлланиши мумкинлиги ҳақида маълумот берди. Бу тўғрисида Football Italia хабар бермоқда.

«Қарор қабул қилиниши кутяпмиз. УЕФА бизни Европа лигасидаги иштирок учун тўланадиган мукофот пулидан маҳрум қилиши мумкин ва шундай ҳам бўлади.

Клубимизнинг Европа лигасидан четлаштирилишини сўраган ҳакамлар, якуний қарор қабул қилингунга қадар, мусобақадаги иштирок учун тўланадиган мукофот пулларини вақтинчаликка музлатиб қўйди. Ҳозирча УЕФА қарорни кутаямиз ва бу пулларни баланс ҳисоботимизга даромад сифатида кирита олмаймиз. Йўқотишлар тахминан 2,5 миллион еврони ташкил этади», - дея маълум қилган Скарони клуб акционерлари йиғилишида.

Эслатиб ўтамиз, ёзда УЕФА «Милан»ни еврокубоклардан четлатган, аммо Спорт Арбитраж Суди бу қарорни бекор қилган эди.