07.05.2024 01:24
1223
Теглар
Саудия про лигаси. «Ал Ҳилол» «Ал Аҳли» устидан иродали ғалабага эришди

Саудия Арабистони чемпионатининг 28-туридан ўрин олган қолдирилган баҳсда пешқадам «Ал Ҳилол» сафарда «Ал Аҳли» (55, 3-ўрин) устидан иродали ғалабани қўлга киритди. 

Энг яқин таъқибчиси «Ан Наср»дан 12 очкога ўзиб кетган «Ал Ҳилол» очколарини 86 тага етказиб, чемпионликни деярли нақд қилди. Жорже Жезуш жамоаси қолган 4 та турда 1 очко олса, кифоя. Риёдликлар катта эҳтимол билан 11 май кунги «Ал Ҳазм»га қарши ўйинда чемпионликни расмийлаштиришади.

Саудия про лигаси. 28-тур

Ал Аҳли Ал Ҳилол 1:2

6 май, «King Abdulla Sports City»

Голлар: Албиракан (30) — Митрович (52), Малком (89).

Ал Аҳли – Менди, Рожер, Демирал, Ҳинди, Ал Аммар (Балобаид, 74), Кессиэ (Ал Мужаҳид, 90+6), Ал Жуҳани (Ар Рашиди, 90+6), Маҳрез (Ан Набит, 90+6), Сен-Максимен, Фирмино, Албиракан (Дариси, 90+6).

Ал Ҳилол – Буну, Абдулҳамид, Кулибали, Ал Булайҳи, Томбакти (Канно, 67), Лоди (Аш Шаҳрони, 67), Милинкович-Савич, Рубен Невеш, Микаэл (Ал Бурайк, 90+10), Малком (Носир Ад Досари, 90+4), Митрович.

Огоҳлантиришлар: Томбакти (50), Кессиэ (70), Демирал (71), Балобаид (83).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар