07.05.2024 00:01
1396
Теглар
Эрон про лигаси. Машарипов супергол урган ўйинда «Истиқлол» иродали ғалабага эришиб, 1-ўринга қайтди

Эрон чемпионати 26-турида «Истиқлол» ўз майдонида «Зоб Оҳан»ни қабул қилиб, камбэк амалга оширди. Мезбонлар ўзбекистонлик яримҳимоячи  Жалолиддин Машарипов чиройли голи билан ҳисобни тенглаштириб, сўнг 90+4-дақиқада ғалаба тўпини киритишди. 

Натижада «Истиқлол» очколарини 57 тага етказиб,  Остон Ўрунов ўйнайдиган «Персеполис»ни (56) ортда қолдирган ҳолда 1-ўринга қайтди. Чемпионат тугашига 4 та тур қолди. 

Эрон про лигаси. 26-тур

Истиқлол — Зоб Оҳан 2:1

6 май, «Озоди»

Голлар: Машарипов (64), Бланко (90+4) — Алиёри (6).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар