02.05.2024 22:33
2756
Теглар
«Бор эътиборимиз Евро-2024га қаратилган». Рангник «Бавария»га рад жавоб бергани сабабини тушунтирди

Ралф Рангник «Бавария»дан тушган таклифни рад этгани сабабини тушунтирди.

65 ёшли германиялик мутахассис Мюнхен клуби таклифига қарамай, Австрияда қолишга қарор қилди.

«Бор эътиборим Австрия миллий жамоасидаги фаолиятимга қаратилган. Бу ишим ўзимга жуда ёқади, ўзимиз танлаган йўлдан қайтишни истамайман.

Қайд этишни истардимки, бу «Бавария»га берилган рад жавобидек янграмасин, шунчаки Австрия миллий жамоаси билан умумий манфаат ва мақсадларни давом эттиришни хоҳладик. Бор эътиборимиз Евро-2024га қаратилган. Турнирда имконқадар узоқроққа боришни истаймиз», - дея Рангникнинг сўзларини келтиради Австрия футбол иттифоқи расмий сайти.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар