02.05.2024 21:22
938
Теглар
Лукас Эрнандес ярим йилга сафдан чиқди. У Евро-2024га бормайди

Чемпионлар лигаси доирасидаги «Боруссия» - «ПСЖ» (1:0) ўйинида меҳмонлар ҳимоячиси Лукас Эрнандес жароҳат олиб, майдонни тарк этди.

Инсайдер Фабрицио Романога кўра, тиббий текширувдан кейин Лукаснинг тизза хочсимон пайлари узилгани маълум бўлди.

Шу тариқа, у энг камида 6 ойга сафдан чиқди. Футболчи тез орада жарроҳлик амалиётини ўтказади. Ҳимоячи учун мавсум якунланди ва у энди Евро-2024да Франция миллий жамоасига ҳам ёрдам бера олмайди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар