02.05.2024 17:13
517
Теглар
Палмер, Ҳавертц, Бруну, Гвардиол – АПЛда апрел ойи лауреати бўлишга даъвогар

Премьер-лигада апрел ойининг энг яхши ўйинчиси номига даъвогарлар эълон қилинди.

6 нафар футболчи ой лауреати бўлиш учун номзодлар рўйхатидан жой олган.

Бруну Фернандеш («Манчестер Юнайтед») – 5 ўйин, 1 ғалаба, 3 дуранг, 6та гол, 1 ассист;

Йошко Гвардиол («Манчестер Сити») – 5 ўйин, 5 ғалаба, 2 гол, 1 ассист, 2 қуруқ ўйин;

Кай Ҳавертц («Арсенал») – 6 ўйин, 5 ғалаба, 1 мағлубият, 4 гол, 3 ассист;

Жан-Филипп Матета («Кристал Пэлас») – 6 ғалаба, 3 ғалаба, 1 дуранг, 2 мағлубият, 5 гол;

Коул Палмер («Челси») – 4 ўйин, 2 ғалаба, 2 дуранг, 7 гол, 1 ассист;

Жордан Пикфорд («Эвертон») – 6 ўйин, 4 ғалаба, 1 дуранг, 1 мағлубият, 4 қуруқ ўйин, 23 сэйв.

Ғолиб номи мухлислар ва экспертлар ўртасида овоз бериш орқали аниқланади. Сўровнома 6 май кунигача давом этади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар