01.05.2024 17:43
1630
Теглар
«Сурхон» собиқ бош мураббийи «Нефтчи»да иш бошлади

Суперлига стартида «Сурхон» бош мураббийлигидан истеъфога чиқарилган Сергей Арслонов «Нефтчи» клуби мураббийлар штабидан ўрин олди.

Клуб расмий сайти хабарига кўра, «Нефтчи»нинг мураббийлар штабига тажрибали ва ёш мутахассис Сергей Сергеевич Арсланов қўшилди. У таҳлилчи мураббий сифатида ишга киришган.

Сергей Арсланов 1986 йилда Тожикистоннинг Ленинобод (ҳозирги Сўғд) вилоятида таваллуд топган. Кейинчалик юртимизга кўчиб ўтиб, шу ерда таҳсил олган ва 2005 йилдан меҳнат фаолиятини бошлаган.

Фаолияти давомида мамлакатимизнинг «Бухоро«, «Машъал», «Шўртан» ва Қирғизистоннинг «Дордой» каби клубларда ишлаган.

Сергей Арсланов ўтган мавсумни Термизнинг «Сурхон» клубида бош мураббий сифатида ишлаганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар