21.03.2024 22:08
5286
Теглар
Сречко Катанец Ҳонгконг устидан ғалабадан кейин: «Тошкентдаги ўйинда ҳам ишончли ўйин кўрсатишимизга умид қиламан»

ЖЧ-2026 иккинчи саралаш босқич 3-тури доирасида Ўзбекистон сафарда Ҳонгконг устидан ғалабага (2:0) эришди. Ўйиндан кейин Сречко Катанец фикрлари билан ўртоқлашди.

«Авваломбор, бугунги ғалаба билан барчани табриклайман ва ўйинчиларга бугунги баҳс учун миннатдорчилик билдираман. Рақиб ҳақида гапира олмайман, чунки бор эътиборим қўл остимдаги жамоага қаратилганди. Кейинги ҳафтада ҳам Ҳонгконгга қарши ўйнаймиз. Умид қиламанки, Тошкентдаги баҳсда ҳам ишончли ўйин кўрсатиб, бугунгидек ғалаба қозонамиз», - дейди Сречко Катанец.

Маълумот учун, Ўзбекистон – Ҳонгконг ўртасидаги 4-тур учрашуви 26 март куни Тошкентда бўлиб ўтади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар