Неймарнинг кўз ёшлари, Мессининг йиқитилиши, Суареснинг йиқилиши ва Буффонга аталган кечанинг ёрқин лаҳзалари
April 20, 2017, 10:40 a.m. 7624

19 апрель оқшомида Барселонадаги «Камп Ноу» стадионида Чемпионлар лигаси чорак финалининг жавоб учрашувлари доирасида «Ювентус» «Барселона» меҳмони бўлди. Учрашувда 0:0 ҳисоби сақланиб қолди ва биринчи ўйинда қайд этилган 3:0 ҳисобидаги ғалаба эвазига туринликлар турнир ярим финалига йўл олди.

«Трибуна» «Барселона» — «Ювентус» учрашувида кузатилган энг ёрқин лаҳзалардан фотожамланма тузган.

Унда Неймарнинг кўзидан оққан ёшлар, Мессининг юзидан оққан қон, Суареснинг Кьеллини билан дўстона хайрлашуви ва бошқа ҳодисалар ифодаланган.