15.02.2024 10:01
9499
Иордания билан баҳсдан олдин Жанубий Корея ўйинчилари, хусусан, Сон ва Ли Кан Ин ўртасида жанжал бўлгани тасдиқланди

Сон Ҳён Мин Жанубий Корея миллий жамоаси ўйинчилари билан жанжал оқибатида бармоғини чиқариб олгани маълум бўлди. 

Футболчилар ўртасидаги можаро Осиё Кубоги яримфиналидаги Иорданияга (0:2) қарши ўйин олдидан кечки овқат пайтида юзага келган.

The Sun нашрининг ёзишича, айрим ёш футболчилар тезда овқатланиб, стол тенниси ўйнаш учун кетишга чоғланган. Жамоа сардори Сонга эса бу ёқмаган, чунки у бирга овқатланиш жамоани жипслаштиради деб ҳисоблайди. 

Кетишни истаган футболчилар орасида «ПСЖ» яримҳимоячиси Ли Кан Ин ҳам бор эди. Сон тинчланмаган жамоадошининг ёқасидан олди ва уларнинг ўзаро жанжали Соннинг бармоғи жароҳатланишига олиб келди. Шунинг учун у Иорданияга қарши баҳсда ва «Тоттенҳэм»га қайтгач «Брайтон» билан баҳсда бармоқларига махсус бинт тақиб ўйнади.

«Жанжал кутилмаганда келиб чиқди. Бир неча ёш футболчилар жуда тез овқатланиб, стол тенниси ўйнашга кетишди. Сон улардан қайтиб келиб, ўтиришни сўради ва бунга жавобан ёқимсиз сўзларни эшитди. Орадан бир неча сония ўтгач, можаро келиб чиқди ва ўйинчиларни ажратишга тўғри келди. Сон тинчлантиришга уринаётганда бармоғини жароҳатлаб олди», — деди The Sun манбаси.

Можародан сўнг тажрибали футболчилар бош мураббий Юрген Клинсмандан Ли Кан Инни Иорданияга қарши таркибдан олиб ташлашни сўрашган, чунки у жамоадаги муҳитни бузган. Аммо мураббий қулоқ солмади ва «ПСЖ» яримҳимоячисини туширди.

Ли Кан Ин барча инсайдларни тасдиқлади ва мухлислардан узр сўради.

«Осиё Кубоги ўйинидан олдин Сон билан баҳслашганим ҳақида маълумотлар пайдо бўлди. Жуда афсусдаман. Олдинги қаторларда ўрнак бўлишим ва акаларимга бўйсунишим керак эди. Ёмон томонларимни кўрсатганимдан афсусдаман. Хафа бўлган барчадан кечирим сўрайман. Бундан буён футболчи сифатида ҳам, шахс сифатида ҳам яхшироқ бўлишга ҳаракат қиламан», — деб ёзди парижликлар вингери ижтимоий тармоқларда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар