22.01.2024 10:00
14446
Испаниялик собиқ ҳакам «Реал» — «Алмерия» ўйинидаги 3та баҳсли вазиятга баҳо берди

Собиқ рефери Эдуардо Иттуралде Гонсалес «Реал» — «Алмерия» баҳсидаги ҳакамликка баҳо берди.

«Реал» Ла Лиганинг 21-турида «Алмерия»ни мағлуб этди (3:2), 1-бўлимдан кейин 0:2 ҳисобида ютқазаётганди. 

Мадрид клубининг ўйиндаги биринчи голи 57-дақиқада рақиб аъзоси Кайки Фернандеснинг қўлига тўп тепганлиги учун белгиланган пенальтидан киритилди. 64-дақиқада эса ВАР текширувидан сўнг Серхио Аррибаснинг «Реал» дарвозасига киритган тўпи ҳисобга олинмади, ҳужум пайтида «Алмерия» яримҳимоячиси Дион Лопи Жуд Беллингҳэмнинг юзига қўл билан уриб юборганди. Орадан 3 дақиқа ўтиб, Винисиус Жуниор ҳисобни тенглаштирди (2:2) — ҳакам бразилиялик футболчи қўл билан ўйнади деб голни ҳисобламаганди, аммо ВАР текширувидан сўнг гол елкада урилди деб топилди. 

Қўл билан ўйин учун «Алмерия» дарвозасига белгиланган пеналти ҳақида

«Ҳеч қандай пенальти йўқ эди — менимча, вазиятгача Хоселу, Рюдигер рақиб ҳимоячиси Эдгар Гонсалесга қўполлик қилди. «Реал» футболчиси «Алмерия» ҳимоячиси устига сакради. Бу ерда пеналти бўлмаслиги керак эди». 

Серхио Аррибаснинг бекор қилинган голи ҳақида

«Бу — қоидабузарлик. Гол бекор қилингани тўғри. Лопи тўп учун курашди, аммо қўли билан рақибининг юзига урди. Хоҳласизми-йўқми, бу — қўполлик».

Винисиус Жуниорнинг голи ҳақида

«Ушбу эпизодда менда ишончдан кўра кўпроқ шубҳалар бор. Елкадан кўра кўпроқ қўлни кўрдим, аммо аниқ айта олмайман. ВАР ҳукми 100 фоиз нотўғри эмаслиги аниқ.

Уч ҳолатдан фақат биринчи ва учинчиси ҳақида баҳслашиш мумкин, аммо иккинчиси эмас. Биз нимани хоҳлаётганимизни ва техник қўмита нима дейишини фарқлашимиз керак», — деди собиқ ҳакам Cadena SER телеканалида.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар