02.01.2024 15:15
2253
Теглар
Тчуамени ҳимояда ўйнашга рози бўлди. «Реал» қишда марказий ҳимоячи сотиб олмайди

«Реал» қишки трансферлар ойнасида янги ҳимоячи сотиб олмайди, деб хабар беради Marca. 

Мадрид клуби агар яна янги жароҳатлар бўлмаса, марказий ҳимоячи сотиб олмасликка, ҳатто ижарага олмасликка қарор қилди. 

Жароҳатларга қарамай, клуб ҳимоя марказида ўйнай оладиган 3 футболчи — Антонио Рюдигер, Начо Фернандес ва ҳимоячи Орелиен Тчуамени билан кифояланишга қарор қилди. Франциялик таянч яримҳимоячиси гарчи ўзига ёқмаса ҳам, мураббий Карло Анчелоттининг сўровига кўра ҳимояда ўйнашга рози бўлди. 

Агар керак бўлса, «Реал» ҳимоя марказида ёш футболчилар ёки бошқа позициялардаги ўйинчилардан фойдаланади. Клуб жароҳат олган марказий ҳимоячилар — Эдер Милитао ва Давид Алабанинг март ойи охиригача тузалиб кетишини кутмоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар