01.01.2024 20:10
6406
Теглар
ОКМК Ботирали Эргашев, Анзур Исмоилов, Виталий Денисов, Санжар Турсунов ва яна 4 футболчи билан хайрлашди

ОКМК клуби 2023 йил якунларига кўра, 8 нафар футболчиси билан хайрлашганини расман эълон қилди.

«Янги мавсумга жиддий ҳозирлик кўраётган жамоамизни, шартномаси тугаган 8 нафар  футболчилар тарк этди», - дейилади клуб хабарида.

Дарвозабон: Ботирали Эргашев

Ҳимоячилар: Анзур Исмоилов, Виталий Денисов

Ярим ҳимоячилар: Санжар Турсунов, Сиаваш Хақназарий, Муҳаммаданас Ҳасанов

Ҳужумчилар: Миржаҳон Мираҳмадов ва Мартин Боаке билан дўстона хайрлашилди.

Қайд этилишича, ОКМК клуби селекция ишларини жадаллик билан давом эттирмоқда ва яқин орада янги трансферларни эълон қилади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар