12.12.2023 21:00
4264
Теглар
Ислом Кенжабоев «Насаф»га қайтди

«Насаф» клуби 2024 йилги трансфер ойнаси доирасидаги дастлабки янги футболчисини эълон қилди.

«Насаф» футбол мактаби тарбияланувчиси, 24 ёшли навоийлик ярим ҳимоячи Ислом Кенжабоев «Насаф»га қайтди.

Ислом жамоамиз билан икки йиллик шартномага имзо чекди. Футболчи 2025 йил охиригача клубимиз шарафини ҳимоя қилади. Ўз уйингга хуш келибсан, Ислом!», - дейилади Қарши клуби расмий сайтида.

Маълумот учун, Кенжабоев ўтган йиллар давомида Жанубий Кореянинг «Чеджу Юнайтед», «Навбаҳор» ва «Қизилқум» клублари шарафини ҳимоя қилди.

Ислом якунланган мавсумда Суперлигада 24 ўйинда 8та голга муаллифлик қилган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар