Фото: Пуйоль ташриф буюрадиган «Пахтакор» ўйинига мухлислар мажбуран олиб кирилмоқда
Nov. 9, 2017, 4:07 p.m. 10165

Ўзбекистон чемпионатининг 28-туридан ўрин олган «Пахтакор» ва «Олмалиқ» жамоалари ўртасидаги учрашувда стадионда жуда кўп мухлислар бўлиши кутилмоқда. Tribuna.Uz манбаси берган хабарга кўра, учрашувда Тошкентдаги олийгоҳларнинг талабалари мажбурий олиб борилмоқда.

Ҳозиргача аниқланган манбаларга кўра, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Тошкент шаҳридаги Олий ўқув-юртларига талабаларни учрашувга олиб боришни талаб қилинган хат ёзган.

«Ўзбекистон футбол федерациясининг таклифига биноан, юртимизга ташриф буюрган «Барселона» жамоасининг машҳур ўйинчиси Карлес Пуйоль шарафига бағишлаб, 9 ноябрь куни соат 16:00да «Пахтакор» марказий ўйингоҳида «Пахтакор»-«Олмалиқ» жамоалари ўртасида футбол учрашуви ва кўнгилочар спорт дастурлари намойиш этилиши режалаштирилган.

Шу муносабат билан, сиз раҳбарлик қилаётган олий таълим муассасаси талаба-ёшларини иловага мувофиқ, ушбу футбол учрашуви ҳамда кўнгилочар спорт дастурида (гуруҳ раҳбарлари бошчилигида тартиб-интизоми ва хавфсизлигини таъминлаган ҳолда) томошабин сифатида иштирок этишларини таъминлашингиз сўралади», дейилган кўрсатмада.

Эслатиб ўтамиз, учрашувда «Барселона» ва Испания терма жамоаси собиқ ҳимоячиси Карлес Пуйоль стадиондан туриб кузатиб бориши режалаштирилган.