Морейра: «Биз мусобақа ва рақибни ҳурмат қиламиз. Шу сабабли деярли асосий таркиб билан келдик»
Ўзбекистон кубоги 2-тури доирасида «Навоий ФА» – «Пахтакор» (0:9) учрашувидан кейин меҳмонлар устози Педру Морейра ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.
«Бугун биз кичик ҳудуддаги стадионда ўйнадик. Ушбу жойдаги мухлислар учун унутилмас кун бўлди дейиш мумкин. Биз мусобақа ва рақибни ҳурмат қиламиз. Шу сабабли деярли асосий таркиб билан келдик. Ўйлашимча, бу ерда футбол учун шароитларни янада яхшилаш мумкин. Мезбон жамоа ҳақида фикрларим илиқ. Жамоамиз бугун иштиёқ билан ўйнади» — дея мутахассиснинг сўзларини келтиради клуб матбуот хизмати.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар