Анвар Раҳимов: «Йигитлар характер кўрсатишди»
Ўзбекистон Кубогининг гуруҳ босқичи 2-туридан ўрин олган «Наманган ФА» – «Бунёдкор» (1:3) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Анвар Раҳимов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Мухлисларга ёқадиган томошабоп ўйин ўтказдик. Аммо сунъий қопламали майдонда тўп сурганимиз бизга қийинчилик туғдирди. Умумий футбол элементлари – пас, копток билан югуриш каби жиҳатларда майдонннинг ҳолати панд берди. Сунъий майдонга нисбатан кўникмамиз йўқлиги сабабли биринчи бўлимни унга мослашиш билан ўтказдик. Танаффусдан кейин ҳаммаси ўз ўрнига тушди, йигитлар характер кўрсатишди ва ғалаба қозондик. Мезбонлар ҳам яхши ўйнади, жиддий қаршилик кўрсатишди. Ўйин учун уларга миннатдорчилик билдираман», - дея мутахассиснинг сўзларини келтиради клуб матбуот хизмати.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар