23.04.2025 02:31
5367
Теглар
Ла Лига. Олмонинг голи «Барса»га «Маллорка» устидан ғалаба келтирди

Испания чемпионатининг 33-турида пешқадам «Барселона» ўз уйида «Маллорка»ни қабул қилиб,  40 та зарбадан атиги 1 та гол урди. 

Олмо каталонияликларга ғалаба келтирди. Меҳмонлар посбони Рамон 12 та сейв амалга оширди 

«Барса» очколарини 76 тага етказиб, 2-ўриндаги «Реал»дан 7 очкога ўзиб кетди. «Маллорка» 44 очко билан 7-поғонага жойлашган. 

Ла Лига. 33-тур

Барселона — Маллорка 1:0

22 апрел, «Монжуик»

Гол: Олмо (46).

Барселона — Шесни, Гарсия, Араухо, Мартинес, Форт (Мартин, 77), Гави, Педри, Ямал (де Йонг, 87), Олмо (Лопес, 62), Фати (Рафиня, 62), Торрес (Виктор, 77). 

Маллорка — Роман, Морей, Валлент, Раилло, Копете, Мохика (Лато, 81), Хосабед (Валери, 81), Маскарел (Салас, 86), Кошта (Доменек, 66), Дардер, Ларин (Пратс, 86). 

Огоҳлантириш: Кошта (25).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар